Гулистонда мактабдан қайтаётган 2-синф ўқувчисини ток урди

3-саҳифа

image

Сирдарёда вилояти Гулистон туманида мактабдан қайтаётган 2-синф ўқувчисини трансформаторда ток урди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. 

Қайд этилишича, туманнинг 14-сонли умумий ўрта таълим мактаби 2-синф ўқувчиси Ҳусан Абдураҳмонов ток уриши оқибатида тан жароҳатлари олган ва туман тиббиёт бирлашмасига етказилган. 

Гулистон тумани Халқ таълими бўлимининг маълум қилишича, ҳолат жорий йилнинг 23 ноябрь куни содир бўлган. 

“Гулистон тумани 14-умумий ўрта таълим мактабининг 2-“Б” синф ўқувчиларига режа бўйича 5 соат дарс ўтилиши керак бўлган. Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун бўлиб ўтаётган малака (амалий) синовларда иштирок этаётганлиги сабабли ушбу кунги дарслар ихчамлаштирилиб, синф раҳбар Соҳиба Имомова томонидан дарслар ўтиб бўлингач, ўқувчиларга уйларига кетиши учун жавоб берилган. 

Дарси тугагандан сўнг 2-“Б” синфнинг барча ўқувчилари каби Ҳасан ва Ҳусан Абдураҳмонов уйга йўл олишган. Йўлда Ҳасан ва Ҳусан Абдураҳмоновлар мактаб ҳудудининг ташқарисида жойлашган электр трансформатор остига кириб қолган кучукни кўриб қолишган. Трансформатор пойдевор қисмининг очиқ жойидан Ҳусан Абдураҳманов қўлини киргазиб, кучукни олмоқчи бўлган вақтда электр токи уриши оқибатида бош, қорин, қўл ва оёқ қисмидан тан жароҳати олган”, дейилади Халқ таълими бўлими хабарида.

Таъкидланишича, воқеа жойига мактаб ўқитувчиси Фурқат Абилов ва ҳамшира Муҳаббат Раҳимова етиб бориб, болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ўша заҳотиёқ оиласига хабар берилиб, ўқувчи туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. 

“Ҳозирги вақтда туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан муолажалар олиб борилмоқда”, дейилади ХТБ маълумотида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг