“Барселона” Кике Сетьенни истеъфога чиқарди
Спорт
−
17 Август 2020
7566“Барселона” бош мураббийи Кике Сетьен истеъфога чиқарилди. Бунга Чемпионлар лигасининг яримфиналида “Бавария”дан учралган шармандали мағлубият (2:8) сабаб бўлди. Бош мураббий истеъфосини клуб президенти Жозеп Бартомеу маълум қилди.
“Сетьен бўшатилди”, Бартомеудан иқтибос келтирди “Tiempo de Juego”.
61 ёшли мураббий “Барселона” бошқарувини ўтган йил январида, Эрнесто Вальверде истеъфосидан сўнг қўлга олганди.
Сетьен билан бирга уни охирги дақиқаларгача қўллаган спорт директори Эрик Абидаль ҳам кетиши мумкин. Каталонияликлар аргентиналик мураббий Маурисио Почеттинога “1+1” тартибидаги шартнома таклиф этишмоқда. Бундан ташқари, клуб италиялик Массимилиано Аллегри ва француз Тьерри Анри билан алоқа ўрнатган.
LiveБарчаси