Гулистон туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 12 август куни Гулистон тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси Сирдарё вилояти филиали директори Сайдимқул Бегимқулов Гулистон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Сайдимқул Бегимқулов 1969 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

У 2012 йилдан бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси Сирдарё вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълумот ўрнида, 2018 йилнинг октябрь ойидан шу кунга қадар Гафуров Шавкат Алибекович Гулистон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг