Гўдак фарзандини ўлдириб, томорқасига кўмишда гумонланаётган андижонлик эр-хотин ушланди
3-саҳифа
−
19 Январь
28584Ижтимоий тармоқда тахминан 1 яшар гўдакни аёл шафқатсизларча ураётгани, яна бир лавҳада эса ана шу болани аёл билан эркак ерга кўмаётгани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани бунга ўз муносабатини билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат тегишли идораларнинг тезкор ҳамкорлигида ўрганилиб, видеотасвирдаги маълумот асосида аёлнинг шахси идентификация қилинган. Аниқланишича, бу шахс Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи 1995 йилда туғилган А.Г. бўлиб, у 2016 йилдан бери Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида турмуш ўртоғи Б.И. билан яшаб келган. Шунингдек, видеотасвирдаги гўдак А.Г. ва Б.И.нинг 2019 йилда туғилган фарзанди Р.Х. экани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг тегишли сўровига асосан Бош консулхона ҳамда Новосибирск области ИИВ ходимлари билан ўзаро тезкор маълумотлар алмашиниб, 19 январь куни Б.И. ва А.Г. лар Бердянск шаҳрида қўлга олинган ва процессуал тартибда ҳибсга олинган.
Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Новосибирск шаҳри (Октябрский райони) тергов бошқармаси томонидан А.Г. ва Б.И.га нисбатан РФ ЖКнинг 117-моддаси (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноят иши юритуви доирасида Ўзбекистон фуқароси бўлган вояга етмаган Р.Х. манфаатларини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Россия Федерацияси Тергов қўмитаси билан ҳамкорликни давом эттириши айтилмоқда.
LiveБарчаси