“Гряз” устидан суд бошланди. У Жиноий уюшма ташкил этишда айбланмоқда

3-саҳифа

image

Ўзбекистон ҳудудида жиноий уюшма етакчиси сифатида бир қатор жиноятларни содир этишда айбланган “Грязь” лақабли шахс – Ё.М. 2025 йилнинг декабрь ойида Туркияда қўлга олиниб, Тошкентга экстрадиция қилингани ҳақида хабар берган эдик. 

QALAMPIR.UZ’га оид маълумотларга кўра, айни вақтда Ё.М.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, унга оид иш Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг иш юритувига келиб тушган. 2026 йил 13 апрелдаги ажрими билан жиноят ишини суд мажлисида кўриш 2026 йил 20 апрель кунига тайинланган, ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича суд тергови давом эттирилмоқда.

“Грязь” лақабли шахс – Ё.М. иши бўйича навбатдаги суд мажлиси эртага, 8 май куни Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида бўлиб ўтади. 

Фуқаро Ё.М. Жиноят кодексининг бир қанча моддалари, хусусан, 112-модда 2-қисми “б” банди (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш), 165-модда 3-қисми “а” ва “в” бандлари (Товламачилик), 168-модда 4-қисми “а” ва “в” бандлари (Фирибгарлик), 173-модда 3-қисми “б” банди (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш), 242-модда 1-қисми (Жиноий уюшма ташкил этиш) билан айбланмоқда. 

QALAMPIR.UZ’га берилмаган маълумотларга кўра, фуқаро Ё.М. Р.К.нинг раҳбарлигидаги уюшган гуруҳда фаол аъзо бўлиб, гуруҳ раҳбарининг ҳамда жиноий уюшма аъзоси бўлган иккинчи уюшган гуруҳ раҳбари “Абдусалом” исмли шахснинг кўрсатмаларини сўзсиз бажариш, “Абдусалом”исмли шахснинг раҳбарлигидаги уюшган гуруҳ томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан қонуний чора кўрилишини олдини олиш мақсадида, мулк эгалари бўлган шахсларнинг давлат органларига мурожаат қилмаслиги ва жабрланувчи шахсларнинг шахсини, оила аъзоларини, яқин муносабатларини ўрганиш, жабрланувчи шахсларни пул маблағларидан воз кечиши юзасидан музокаралар олиб бориш ва музокараларга рози бўлмаган тақдирда, салбий оқибатлар билан қўрқитиш каби ҳаракатлари билан жиноий уюшма аъзоси бўлган уюшган гуруҳда ёрдамчи вазифасини бажариб келган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

гряз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар