Грузиянинг ҳукмрон партияси мамлакат Президентини “тахтдан туширмоқчи”

Олам

image

Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси мамлакат Президенти Саломе Зурабишвилига қарши импичмент жараёнини бошлади. Бу ҳақда партия раҳбари Ираклий Кобахидзе партия йиғилишидан сўнг айтиб ўтди.

“Импичментни якунлаш учун 100 нафар парламентарийнинг қўллаб-қувватлаши зарур ва шунга кўра, радикал мухолифатнинг овозисиз уни ижро этиш истиқболи йўқ. Шунга қарамай, партия сиёсий кенгаши йиғилишида биз Президентга қарши импичмент жараёнини бошлашга қарор қилдик”, дейди Кобахидзе.

Унинг сўзларига кўра, Зурабишвили конституцияни қўпол равишда бузган. Президент ташқи сиёсатда вакиллик функцияларини фақат ҳукумат розилиги билан амалга ошириши мумкин. 

Гап шундаки, Грузия Президенти Саломе Зурабишвили ҳукумат тақиқлаганига қарамай кеча, 31 август куни Германияга борган.

Кобахидзенинг иддао қилишича, Президентнинг импичменти радикал мухолифат ва Саломе Зурабишвилининг Грузиянинг давлат манфаатларига, жумладан, ЕИга аъзолик учун номзод мақомини олишга қаратилган умумий кун тартибини фош қилади.

“Грузия Конституцияси у бузилган тақдирда фақат битта самарали ҳуқуқий механизмни – импичментни назарда тутади”, дейди у.

Билдирилишича, парламент кўпчилик аъзоларининг имзолари яқин вақт ичида тўпланади ва импичмент жараёни бўйича тақдимнома Конституциявий судга юборилади.

Қонун бўйича қарор қабул қилиш учун бир ой бор суднинг хулосаси октябрь ойи бошида, парламентда овоз бериш эса, партия раҳбарининг сўзларига кўра, тахминан октябрь ойининг ўрталарида кутилмоқда.

Маълумот учун, Грузиянинг навбатдаги Президенти 2024 йилда умумхалқ овоз бериш йўли билан эмас, балки ўша йилга белгиланган парламент сайловларидан сўнг дарҳол парламент кўпчилик томонидан сайланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия Саломе Зурабишвили Ираклий Кобахидзе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг