Грузия Президенти уч кундан бери суд қилинмоқда

Олам

image

Бугун, 5 октябрь куни Грузия Конституциявий судида Президент Саломе Зурабишвилига импичмент эълон қилиш бўйича учинчи суд мажлиси бошланди. Учрашув маҳаллий телеканаллар томонидан жонли эфирда намойиш этилмоқда.

Дастлабки икки суд мажлиси 3 ва 4 октябрь кунлари бўлиб ўтган. Улардаги позициялар “Грузия орзуси – Демократик Грузия” ҳукмрон партиясидан процедура ташаббускорлари ва Президент адвокатлари томонидан тақдим этилган.

Ҳукмрон партия нуқтаи назаридан, Президент ҳукуматнинг розилигисиз хорижга ташрифлар қилиб, конституцияни бузган. Зурабишвилининг адвокатлари эса конституциядаги Президент халқаро муносабатларда мамлакатни ҳимоя қилади, деган моддага мурожаат қилмоқда. Уларга кўра, асосий қонуннинг 52-моддасига кўра, Зурабишвилининг барча ташрифлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилиши шарт эмас.

Суд раиси Мераб Тураванинг таъкидлашича, томонларга бир-бирларига савол бериш ва якуний сўз билан чиқиш имконияти берилади.

Аввалги суд мажлисларида бўлгани каби, бу гал ҳам Зурабишвилининг ўзи суд залида йўқ. Конституциявий суд мажлис натижаларига кўра, қарор эълон қилмаслиги, балки уни сўров олинган кундан бошлаб белгиланган бир ой муддатда тайёрлаши мумкин. Бу муддат октябрь ойининг ўрталарида тугайди. Агар суд Президентга импичмент эълон қилиш таклифини маъқулласа, Грузия парламенти Зурабишвилини лавозимидан четлаштириш бўйича овоз бериш учун икки ҳафта вақт олади. Агар 150 депутатдан 100 нафари унинг импичментини қўллаб-қувватласа, Зурабишвили истеъфога чиқади.

Маълумот учун, сентябрь ойи бошида Зурабишвили Берлин, Брюссель ва Парижга ташриф буюриб, у ерда олий даражадаги учрашувлар ўтказди. Кейинчалик маълум бўлишича, Грузия ҳукумати унинг ушбу сафарларига розилик бермаган. Шу боис ҳукмрон партия уни конституцияни бузганликда айблаб, импичмент жараёнини бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Gruziya Salome Zurabishvili

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар