Грузия Президенти сайловдаги зўравонликдан хавотир билдирди (видео)

Олам

image

Грузия Президенти Саломе Зурабишвили мамлакатда давом этаётган парламент сайловлари пайтида юз берган зўравонлик ҳолатларидан хавотир билдирди. Бу ҳақда СNN хабар берди.

“Мен эътиборни турли сайлов участкаларида содир бўлаётган хавотирли зўравонлик ҳолатларига қаратмоқчиман. Бундай ҳолатлар кўпаймоқда ва бу жуда хавфли”, деган Президент.

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 8:00 да очилган. Грузия Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, соат 17:00 ҳолатига сайловчиларнинг 50,6 фоизи жараёнда қатнашган.

Овоз бериш жараёни дастлабки соатлардаёқ ҳуқуқ фаоллари ва кузатувчилар томонидан билдирилган қатор қонунбузарликлар билан кечган эди. Округ сайлов комиссияларига аллақачон 133 та шикоят келиб тушган. “Интерфакс” агентлигининг иқтибос келтиришича, шикоятлар асосан овоз бериш сирини бузиш, белги қўйиш қоидалари, сайлов участкаларидан ташқарида содир бўлган воқеалар, сайловолди ташвиқоти, сайлов участкасидан чиқариб юбориш, кузатувчилар ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ.

Мухолифатдаги “Бирлашган миллий ҳаракат” партияси раиси Тина Бокучава журналистларга Марнеулидаги провокацияни “Грузия орзуси” ҳукмрон партияси уюштирганини, чунки бу соҳада мухолифат ғалаба қозонаётганини айтган. Ҳукмрон партия ижрочи котиби Мамука Мдинарадзе эса брифингда провокация мухолифат томонидан порахўрлик ёрдамида ташкиллаштирилганини билдирган.

Марказий сайлов комиссиясининг фаоллар ва мониторинг гуруҳлари Грузия жанубидаги Марнеули шаҳридаги сайлов участкасида сайлов бюллетенлари тўлдирилгани акс этган тасвирларни бўлишди. Унда бир нечта эркак овоз бериш жараёнида тартибни ва сайлов жараёнини бузишга ҳаракат қилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган яна бир видеода маҳаллий матбуотда мухолифатдаги Бирлашган Миллий Ҳаракат партияси вилоят ташкилоти раҳбари Азад Каримов деб аталган шахс Марнеулидаги 69-участка сайлов участкаси олдида бир неча киши томонидан ҳужумга учрагани акс этган. Суратларда Каримовнинг бурни қонга ботган ва юзи кесилган ҳолда тасвирланган.

Маълумот учун, Грузиядаги сайловда 27 та партия рўйхатга олинган. Улар орасида ҳозирда ҳукмронлик қилаётган “Грузия орзуси” партияси ҳам бор. Парламентга кириш учун партиялар камида 5 фоиз овоз олиши керак. “Грузия орзуси”нинг асосий рақобатчиси Михаил Саакашвилининг “Бирлашган миллий ҳаракат” партияси саналади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тбилиси марказидаги Озодлик майдонида аҳоли томонидан “Грузия Европа Иттифоқини танлайди” номи остида бўлиб ўтган намойишда Грузия Президенти ҳам иштирок этганди. Зурабишвили парламент сайловларида фуқаролар мамлакатнинг Европа келажаги учун овоз беришига ишонч билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия Саломе Зурабишвили парламент сайловлари Сайлов участкалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг