Грузия Президенти “хорижий агентлар” ҳақидаги қонунга вето қўйди
Олам
−
18 Май
5204Грузия Президенти Саломе Зурабишвили бугун, 18 май куни Грузия парламенти учинчи ўқишда қабул қилган “Чет эл таъсирининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунга вето қўйди. Бу ҳақда у брифингда маълум қилди.
"Бугун мен “Россия” қонунига вето қўйдим. Бу бизнинг конституциямизга ва барча Европа стандартларига зид келади ва шунинг учун бизнинг Европа йўлимиз учун тўсиқдир. Бу вето қонуний жиҳатдан тўғри ва бугун парламентга тақдим этилади. Ушбу қонун ҳеч қандай ўзгартириш ёки яхшиланишларга дуч келмайди, шунинг учун вето жуда оддий. Бу қонунни бекор қилиш керак", дейди Зурабишвили.
Маълумот учун, “Хорижий таъсирнинг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш апрель ойида бошланган. Ўшандан бери Грузияда кенг кўламли намойишлар бўлиб ўтмоқда. Бир неча марта улар хавфсизлик кучлари билан тўқнашувга айланган. Қонунга АҚШ, Европа Иттифоқи, БМТ, НАТО, ЙХҲТ ва Европа Кенгаши қарши чиқмоқда. Европа етакчилари бу қонун Европа қадриятларига зид эканини айтади. Грузиянинг ҳукмрон партияси етакчиларининг таъкидлашича, у фақат нодавлат сектор ва оммавий ахборот воситаларининг хориждан молиялаштирилиши шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.
LiveБарчаси