Greenwich – сифатли қурилиш ҳудуди

Бизнес

image

Пойтахт Тошкентнинг Миробод туманида, 8 гектар ер майдонида янги британча услубда Greenwich турар жой мажмуаси барпо қилинмоқда. Унинг ҳудудида 15 та 8 қаватли бизнес ва комфорт тоифасидаги турар ва нотурар жойлар бўлади. Улар биргаликда такрорланмас кўринишга эга замонавий ва қулай квартални вужудга келтиради.

Greenwich’да 47 м² дан 221 м² гача турли майдонга эга 1342 та хонадон бўлиб, 30 дан зиёд турдаги тарҳлар (режалар) мижозларга ўзлари учун энг мақбул ва мос вариантни танлаш имконини беради. Ҳар бир хонадонга Италияда ишлаб чиқарилган иситиш қозони ўрнатилади, Туркияда ишлаб чиқарилган сантехника ускуналари ва қувурлари ишлатилади.

Хоналар ва уларнинг жойлашуви турлича бўлишига қарамай, уларни бир нарса бирлаштириб туради: барча ошхона ва заллар деразалари йўл юзига қараган, кенг ва ёруғ ётоқхоналар эса ҳовлига. “Ёпиқ ҳовли” концепцияси сокин, ободонлаштирилган ҳовлида болалар бемалол ўйнай олишига имкон беради: бу ерда ортиқча автомобиллар ва бегона кимсалар бўлмайди.

Бундан ташқари, Greenwich мажмуаси қулай бўлиши билан бир қаторда атрофдаги одатий қурилиш объектларидан ажралиб туради. Лойиҳа бўйича мажмуа бинолари анъанавий Британия меъморчилиги услубида қурилган, бурчакдаги кириш қисмлари эса ўзгача дизайн ва соатли бинолари билан эътиборни тортади. Соатлар Буюк Британиядаги Вестминстер саройи биноси ва ундаги Биг Бен соатига ҳурмат ифодаси ўлароқ хизмат қилади. Мажмуа рангларида оқ ва қизғиш туслар ажралиб туради: терилган қизил ғиштлар ён ҳошиялар ва дераза атрофларидаги оқ ранг билан уйғунлашган. Бинонинг ичи ҳам ниҳоятда гўзал расмийлаштирилган ва халқаро стандартларга мос келади. Сифатли пардозлаш материаллари ишлатилган, ҳар бир кириш қисмида эса Hyundai (Корея) компаниясидан тезкор ва мустаҳкам лифтлар ўрнатилган.

Турар жой мажмуаси қурилишида ишончли ва юқори сифатли хомашёлардан фойдаланилган. Мустаҳкамлик даражаси оширилган оғир бетон энг юқори юкланиш таъсир этиладиган конструкциялар қурилишида ишлатилади. Одатда, ундан кўп қаватли бинолар фундаментлари, устунлари ва тўсинлари, темирбетонли плиталар бостирмалари қуйилади. Темирбетонли конструкциялар асоси – 10 мм дан 25 мм гача бўлган арматура. У конструкцияларнинг механик ва атмосфер таъсирига бўлган турғунлигини оширади, шу билан бирга, у қайишқоқ, мустаҳкам пайвандланади ва оксидланишга барқарор ҳисобланади.

Ташқи тарафдан бинолар ғишт билан қопланган. Икки ғишт қалинлигидаги фасад қишда иссиқлик, ёзда эса салқин ҳавони сақлаб туради. Ушбу материал намликка, ҳарорат ва фасл ўзгаришига чидамли. Ғишт замбуруғлар, моғор, кемирувчилар ва ҳашаротлардан қўрқмайди. Бундай уйлар товушдан яхши ҳимояланган, узоқ муддатли хизмати ва экологик тозалиги билан ажралиб туради. Мажмуа биноларини янада истиш учун Knauf (Германия) ва Технониколь (Россия) иситкичлари қўлланган. Декоратив ечимлар ҳам алоҳида эътиборга лойиқ – элементлар табиий гранит ва фибробетондан, декоратив фасад тўсиқлари эса металлдан ишланган.

Greenwich ТЖМнинг кўплаб бўлғуси мижозлари илтимосларига кўра, Golden House мажмудаги яна бир бинони “комфорт” тоифасида барпо қилмоқда. Комфорт тоифасидаги уйларда хонадонлар тўлиқ таъмирланган ҳолда тақдим этилади. Бундай хонадонлар харидорлар орасида катта талабга эга ва иссиққина нон каби тезда сотилиб кетади.

Бугунги кунда мажмуанинг қурилиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари якунланиш босқичига яқинлашиб қолди ва яқин орада янги уйлар ўзларининг биринчи эгаларини қабул қилиб олади. Мижозларда хонадонларни муддатли тўлов ёки ипотека асосида харид қилиш имконияти мавжуд. Бу ҳақда батафсил www.greenwich.uz сайти ёки +998 78 150-11-11 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Call-марказ: (+998) 78-150 −11−11

Greenwich савдо офиси: Миробод тумани, Янгизамон ва Сайхун кўчалари кесишмаси

Мўлжал: Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг