“Green card” учун қачондан аризалар топшириш мумкинлиги маълум бўлди
Олам
−
05 Октябрь 2021
14047АҚШнинг Турли миллат вакиллари дастурига (DV-2023. Халқ тилида “Green Card”) 2023 молия йили учун аризалар қабули 2021 йил 6 октябрдан бошланади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти маълум қилди.
Хоҳловчилар 6 октябрь Тошкент вақти билан соат 21:00 дан 10 ноябрь куни соат 22:00 га қадар ариза топшириши мумкин. Аризалар dvlottery.state.gov портали орқали мутлақо бепул топширилади.
Натижалар 2021 йил 8 май куни юқоридаги сайтда эълон қилинади. 2022 йил учун Diversity Visa дастури орқали 55 мингтагача иммиграциявий виза берилиши белгиланган.
Лотереяда ютганлар кейинги жараёнлардан муваффақиятли ўтгач, 2023 йилда АҚШга кўчиб ўтиши мумкин бўлади.
Лотореяда иштирок этишни истаган Ўзбекистон фуқаролари хорижга чиқиш биометрик паспортига эга бўлиши ва анкета тўлдираётганда ушбу паспорт маълумотларини киритиши керак.
DV номзодлари 12 йиллик бошланғич ва ўрта таълимни тамомлаган ёки сўнгги беш йилда икки йил иш тажрибасига эга бўлиши керак.
LiveБарчаси