Google Ўзбекистонда ер силкинишидан огоҳлантирувчи функцияни ишга туширди
Жамият
−
16 Июнь 2021
10214Кеча, 15 июнь куни Google компанияси етти мамлакатда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам ер силкинишидан огоҳлантирувчи функцияни ишга туширди. Бу ҳақда компания веб-сайтида хабар берилган.
Қайд этилишича, табиий офат ёки фавқулодда вазият юзага келганда, ҳар бир сония муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, зилзилалар юз беришидан олдинроқ одамлар ушбу офат ҳақида огоҳлантирилса ва хавфсиз ҳудудга қочиш учун вақтга эга бўлса, кўнгилсизликларни 50 фоизгача камайтириш мумкин бўлади.
“Ўтган йили биз Android қурилмаларига ўрнатилган технология асосида дунёдаги зилзилаларни аниқлаш тармоғини яратиш вазифасини бажардик. Ушбу бепул тизим ёрдамида фойдаланувчилар зилзиладан бир неча сония олдин огоҳлантирилади. Яқинда Янги Зеландия ва Греция учун Android Зилзиладан огоҳлантириш тизимини ишга туширдик. Бугун биз Туркия, Филиппин, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда ҳам Android Зилзиладан огоҳлантириш тизимини жорий қилмоқдамиз”, дейилади хабарда.
Ушбу хизматни қандай ёқиш ёки ўчириш керак?
Settings > Location > Advanced > Earthquake Alerts бўлимига ўтишингиз керак. Албатта, смартфонингизга сўнгги дастурий янгиланиш юкланган бўлиши керак. Ушбу огоҳлантиришларни олишни истамаган фойдаланувчилар ўз қурилмасининг созламаларида ушбу хизматни ўчириб қўйиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил август ойида Google ер силкинишидан огоҳлантирувчи функцияни тақдим этганди. Дастлаб Калифорнияда (АҚШ) синовдан ўтказилган дастурдан Янги Зеландия ва Грецияда ҳам фойдаланиш бошланди. Келажакда у бутун дунёда ишга туширилади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15