Google Gemini платформасида ўзбек тили жорий этилди
Жамият
−
29 Ноябрь 2025 2943 1 дақиқа
Google Gemini сунъий интеллект платформасида ўзбек тили расман жорий этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкентда бўлиб ўтган “Сунъий интеллект даврида етакчилик: стратегия ва инновация” сессиясида муҳим янгилик эълон қилинган. Муҳокама иштирокчилари қаторида бўлган Google Cloud’нинг ҳукуматлар билан алоқалар ва давлат сиёсати бўйича раҳбари Марина Жунич Google Gemini платформаси энди ўзбек тилини қўллаб-қувватлаётганини маълум қилган.
“Ушбу янгилик Ўзбекистонда рақамли технологиялар ва сунъий интеллект экотизимини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб, маҳаллий мутахассислар, тадбиркорлар ва аҳоли учун замонавий AI ечимларидан она тилида фойдаланиш имкониятини яратади”, дейилади хабарда.
Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистоннинг рақамли трансформация жараёнлари, сунъий интеллект соҳасидаги глобал тенденциялар ва халқаро ҳамкорлик масалалари ҳам кенг муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг сунъий интеллект технологиялари ишлаб чиқишда етакчи ҳисобланган OpenAI компанияси дунёдаги энг қиммат хусусий компанияга айлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь