Гонсало Рамос ЖЧ-2022 да энг юқори баллни қўлга киритди
Спорт
−
07 Декабрь 2022
2899Португалиялик ҳужумчи Гонсало Рамос "Sofascore" статистик портали берган маълумотга кўра, турнирнинг энг юқори рейтингини қайд этди. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизмати хабар берди.
"Бенфика" клубининг 21 ёшли вакили Рамос 1/8 финал учрашувида Швейцария терма жамоаси дарвозасига учта гол уриб, битта голли узатмани ҳам ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Статистик портал Рамоснинг ўйинини 9,8 баллга баҳолаган. Бу бутун турнирнинг бугунги кундаги энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади.
Ушбу статистикани камерунлик дарвозабон Девис Эпасси (Бразилияга қарши 9,1 балл) иккинчи ўрин билан, Дейли Блинд (АҚШга қарши 9,0 балл) ва Антуан Гризманн (Австралияга қарши 9,0 балл) учинчи ўрин билан давом эттирган.
Маълумот ўрнида, кеча, 6 декабрь куни Португалия терма жамоаси Швейцарияни 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, Гонсало Рамос 1990 йилдан бери биринчи бор жаҳон чемпионатининг плей-офф ўйинида хет-трик муаллифига айланди.
Муштарий Ғаниева
LiveБарчаси