Голливуд “каскадёр”ларини доғда қолдирган оператор жавобгарликка тортилди
Жамият
−
11 Октябрь 2021
9267Ижтимоий тармоқларда “Бизнинг фотографлар олдида Голливуд каскадёрлари ҳижолат” сарлавҳаси билан видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеода йўловчи ўз саломатлигини хавф остига қўйган ҳолда, ҳаракат вақтида Spark русумли автомобиль салонидан чиқиб олганлиги акс этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди.
Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йил 5 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани ҳудудида содир бўлган.
Йўловчи сифатида қоидани бузган, 1999 йилда туғилган М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси тўртинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилган.
“Операторлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролардан энг аввало ўз саломатликларини хавф остига қўймасликларини, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь