Голлар “ёмғири”: Париждаги учрашувда ПСЖ “Бавария”ни енгди
Спорт
−
29 Апрель 4270 1 дақиқа
ПСЖ Чемпионлар Лигаси ярим финалининг дастлабки ўйинида “Бавария” устидан 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув Париждаги “Парк де Пренс” стадионида бўлиб ўтди.
Биринчи бўлимнинг ўзида жамоалар бешта гол урди ва бу турнир ярим финаллари тарихидаги илк воқеа сифатида қайд этилди.
Парижликлар сафида Хвича Кварацхелия ва Усмон Дембеле дубл қайд этишди (Дембеле голларидан бирини пенальтидан урди). Майдон эгаларининг яна бир голига Жоау Невеш муаллифлик қилди. Мюнхенликлар таркибида эса Харри Кейн (пенальтидан), Майкл Олисе, Даё Упамекано ва Луис Диас ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Маълумот учун, ПСЖ ва “Бавария” ўртасидаги жавоб учрашуви 6 май куни Мюнхенда бўлиб ўтади. Ушбу жуфтлик ғолиби финалда “Атлетико” – ”Арсенал” қарама-қаршилиги ғолиби билан куч синашади.
Live
Барчаси