Гол уролмаган Бензема, дубл қайд этган Ҳамдалла. ОКМК ва “Ал-Иттиҳод”нинг шов-шувли баҳсидан фоторепортаж
Спорт
−
27 Ноябрь 2023
12327Бугун, 27 ноябрь куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигасининг 5-тур баҳслари бўлиб ўтди. Тур доирасида Олмалиқнинг ОКМК клуби Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубини қабул қилиб 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Меҳмонлар сафидаги 2 та голга ҳам 99-рақамдаги Ҳамдалла муаллифлик қилди. Олмаликлардан битта жавоб тўпини 79-дақиқада 27-рақамдаги Мартин Боаке киритди. Бутун ўйин давомида мухлислар эътибори қаратилган франциялик юлдуз Карим Бензема эса майдонни голсиз тарк этди.
Шундай қилиб, 10 мингдан ортиқ мухлис кузатиб борган ўйинда Саудия клуби навбатдаги уч очкога эга чиққан бўлса, Миржалол Қосимов шогирдлари 5-турга келиб ҳам дастлабки очкога эга чиқа олмади.
Ҳозирга келиб “C” гуруҳидан жой олган “Ал-Иттиҳод” ҳисобида 12 очко мавжуд. Жамоа муддатидан аввал нимчорак финал масаласини ҳал қилган. Ҳали 5-тур ўйинини ўтказиб улгурмаган Эроннинг “Сепаҳон” жамоаси эса 9 очко билан 2-поғонада бормоқда.
Суратлар муаллифи: Умид Собиров
LiveБарчаси