Гитлернинг энг кекса тарафдори вафот этди. У 101 ёшида қамалган
Олам
−
27 Апрель 2023
11537Энг узоқ умр кўрган нацист Йозеф Шютц кеча, 26 апрель куни вафот этди. Бу ҳақда AFP хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган йили уруш жиноятларида айбланиб, беш йилга қамалган Йозеф Шютц 102 ёшида вафот этган. Маълумотларга кўра, у 1942-1945 йилларда Берлин шимолидаги Ораниенбург шаҳрида жойлашган Заксенхаузен лагерида соқчи бўлиб хизмат қилган вақтида камида 3500 та ҳолатда қотиллик иштирокчиси бўлганликда айбдор деб топилган.
Бу орқали у уруш жиноятларида айбланган энг кекса одамга айланган. Шютц судга апелляция бериб, ўзининг мутлақо айбсиз эканини, унинг жиноятларга алоқаси йўқлигини билдирган.
Жозеф Шютц урушдан кейин бир муддат, Германияга қайтишидан аввал Россияда қамоқда сақланиб, у ерда чилангарлик ва деҳқончилик билан шуғулланган.
Германия ҳукуматининг 2011 йилда қабул қилган қарори билан уруш жиноятларини содир этганликда айбланган собиқ нацистларга нисбатан суд ишлари олиб борилди. Жозеф Шютцнинг суди ҳам шу бўйича амалга оширилган. Бироқ вақт ўтиши билан айбланувчилар вафот этгани ва жисмонан судда қатнаша олмагани учун бир қанча суд жараёнлари тўхтатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь