“Ғишт-Кўприк” постида 3 мингдан ортиқ одам тўпланди
Жамият
−
08 Июль 2020
18138Бироз аввал, Россия-Қозоғистон чегарасидаги “Маштаково” назорат-ўтказиш пункти яқинида ва Оренбург вилояти Бузулук шаҳрида мос равишда 1300 ва 700 дан ортиқ ўзбекистонликлар тўплангани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жибек жоли” – “Ғишт-Кўприк” назорат-ўтказиш пункти яқинида ҳам 3000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, айни вақтда Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари назорат-ўтказиш пунктида бўлиб турибди ва ватандошлар билан доимий алоқа ўрнатилган. Диаспора вакиллари билан биргаликда иссиқ овқат ва бошқа ёрдам ташкил қилинган, вазият умумий назоратга олинган.
Маълум қилинишича, 1 июлдан буён 2700 дан ошиқ ватандошлар, асосан касаллар, қариялар, ҳомиладорлар ва ёш болали аёллар Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтган. Техник сабабларга кўра сўнгги кунларда ватандошларнинг давлатлараро чегарадан ўтишлари чекланган миқдорда амалга оширилган.
“Жибек жоли” ўтказиш пункти орқали республика фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудига чекланган ҳолда кириши билан боғлиқ барча муаммолар тез муддатда ҳал қилинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь