“Ғишт-кўприк” пости олдида фуқаро бир кишига пичоқ билан ташланди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда “Ғишт кўприк” божхона пости олдида бир фуқаро ички ишлар ходимларига пичоқ билан ҳужум қилгани акс этган видео тарқалиб, жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Жорий йилнинг 7 июль куни Тошкент тумани “Ғишт кўприк” божхона пости олдида 1965 йилда туғилган фуқаро ҳеч бир сабабсиз, йўл ёқасидан ҳаракатланиб кетаётган, ўзига бегона бўлган 40 ёшли фуқарога пичоқ билан тўсатдан зарба бериб, тан жароҳати етказган.

Ҳудудда хизмат олиб бораётган пост патруль ходимлари ушбу шахснинг олдига бориб, ундан зудлик билан ҳаракатларини тўхтатишни талаб қилган. Фуқаро эса ходимларга ва атрофдаги бошқа шахсларга ҳам қўлидаги пичоқ билан ташланиб, таҳдид қилган.

Шундан сўнг, ходимлар ушбу шахсни атрофдаги бошқа фуқароларга ҳам шикаст етказишини олдини олиш мақсадида махсус резина таёғини ишлатиб, фуқаро Ш.Е.ни қўлга олган ва зарарсизлантирган. Жароҳатланган фуқаро ходимлар томонидан тезлик билан шифохонага олиб борилган.

Ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи фуқаронинг руҳий ҳолати юзасидан психологик экспертиза тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Ғишт кўприк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг