Гипертовушли ракета ихтиросида қатнашган йирик рус олими давлатга хиёнатда айбланиб қамоққа олинди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Фанлар академияси Сибир бўлинмаси (РФА СБ) С.А.Христианович номидаги Назарий ва амалий механика институти (НАМИ) директори Александр Шиплюк давлатга хиёнат иши бўйича ҳибсга олинди. Бу ҳақда ТАСС институт илмий раҳбари Василий Фоминга таяниб, хабар бермоқда.

“Институтда тезкор тадбирлар амалга оширилди. Улар бизнинг директоримиз Александр Николаевич Шиплюк билан боғлиқ. У ҳибсга олинди. Унга [Институтнинг аввал ҳибсга олинган бош илмий ходими Анатолий] Маслов билан бир хил айбловлар қўйилган. Юқори хиёнат”, деган Фомин.

Фоминнинг сўзларига кўра, айни пайтда Шиплюк “Лефорто” тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.

Шиплюк – Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, физика-математика фанлари доктори, юқори тезликдаги аэрогаздинамика ва газ оқимларини ўрганишнинг экспериментал усуллари соҳасидаги таниқли мутахассис.

У “Гипертовушли технологиялар” лабораториясининг мудири бўлган. Шиплюк тадқиқотининг асосий илмий йўналишлари аэрофизик тадқиқотларнинг экспериментал базаси ва усулларини ишлаб чиқиш, шунингдек, юқори парвоз тезлигида тўлқин жараёнларини ўрганиш, гипертовушли учар қурилмаларининг экспериментал аэротермодинамикаси билан боғлиқ.

Июль ойи бошида суд Россия Фанлар академиясининг Сибир филиали Назарий ва амалий механика институти бош илмий ходими Анатолий Масловни ҳибсга олди. Худди Шиплюк каби, у ҳам юқори тезликдаги аэрогазодинамика билан шуғулланган.

Тергов маълумотларига кўра, у давлат сири бўлган гипертовушли ишланмалар ҳақидаги маълумотларни бошқаларга берган. У ҳам “Лефорто” тергов изоляторида сақланмоқда. Маслов ишини Россия ФХХ тергов қилмоқда.

1 июль куни Новосибирскнинг Советский туман суди давлатга хиёнат қилишда (Жиноят кодексининг 275-моддаси) гумон қилиб, Новосибирск давлат университети физика факультети квант оптик технологиялари лабораторияси мудири, физика-математика фанлари доктори Дмитрий Колкерни ҳибсга олди. Олим давлат сирларини ўз ичига олган маълумотларни Хитойга беришда гумон қилинган. 3 июль куни Колкер қамоқхонада вафот этгани маълум бўлди. Олимга ошқозон ости бези саратонининг тўртинчи босқичи ташхиси қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

606

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг