Дайди тутиш “тепа”нинг топшириғими?
Интервью
−
12 Апрель 7723 2 дақиқа
ППХ ходимини урган маст ҳайдовчининг подполковник акаси нега ишдан олинди? Тарқалган видеода у жанжалга аралашгани кўринмаган-ку? “Дайди топ! Ўзингни ё қариндошингни бўлса ҳам дайди қилиб ёз”, деб инспекторларга топшириқ берган ходим буйруқни кимдан олган? Тергов ҳибсхоналаридан чиқаётган мурдалар сони қанча? Шу каби сўнгги кунларда жуда кўпчиликда пайдо бўлаётган саволларга бугун, 11 апрель куни Ички ишлар органлари фаолияти юзасидан жорий йилнинг биринчи чораги бўйича таҳлилий ҳисобот мавзусида ўтказилаётган матбуот анжуманида жавоб берилди.
Аввалроқ, Тошкент шаҳрида маст ҳолда машина бошқарган эркак пост-патруль хизмати ходимига мушт туширгани ва жараёнга унинг акаси подполковник аралашгани учун ишдан олингани хабар қилинган эди. “QALAMPIR.UZ” журналисти тарқалган видеода подполковник Шерзод Пардаев ноқонуний ҳаракат ёки жиддий қаршилик қилгани акс этмагани, у ўзининг мансабини пеш қилиб, босим ўтказгани акс этмаган бўлса-да, ишдан олинганига батафсил изоҳ сўради.
Бу сўроққа Ички ишлар вазирлиги масъули, вазирликнинг шахсий хавфсизлик бош бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Азизов жавоб берди.
“Ходимларнинг фаолиятини тартибга солувчи махсус нормалар бор. Ўша вазиятда ходим нима қилиш кераклигини яхши биларди, аммо у бундай қилмаган”, деди вазирлик масъули.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимининг профилактика инспекторларига кўчалардан дайди топиб, баённома расмийлаштириш ва планни тўлдиришни буюргани ҳақида аудио ва видео тарқалганди. Ушбу ходим ишдан олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ журналисти саволига жавобан ИИВ вазири ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи Рамазон Ашрапов маълум қилди.
Шунингдек, 2026-йилнинг биринчи чорагида Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан 36 та жиноят содир этилгани ҳам маълум қилинди. Қайд этилишича, жиноят содир этган ходимларнинг 25 фоизи жабрланувчилар мурожаати асосида аниқланган. Қолган 75 фоизи вазирлик ташаббуси асосидаги ички текширувлар билан фош этилган. Вазирлик расмийсининг қўшимча қилишича, қонунбузар ходимларнинг барчаси ишдан бўшатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиш учун прокуратурага юборилган.
Бугун тергов жараёни ҳақида гап кетганида тизимдаги ходимларнинг муомала ва муносабати алоҳида саволларни келтириб чиқаради. Исбот эса ўтган йили Ички ишлар ваколатидаги масалалар бўйича қилинган мурожаатларнинг сонида кўринади. Аҳоли томонидан йўлланган 148 мингдан ортиқ мурожаатнинг орасида Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифатидан норозилик кўп бўлган. Бу мавзуда берилган саволларга ҳам учрашув давомида очиқ жавоб берилди.
Жараёндан тайёрланган репортажни батафсил YouTube саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин!
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель