Гетжи - Хукер жанги бекор қилинди
Спорт
−
25 Февраль 2025 2830 1 дақиқа
Енгил вазн тоифаси UFC жангчиси Дэн Хукер жароҳат олди ва Жастин Гетжига қарши жангда иштирок эта олмайди. Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Тошкент вақти билан 9 март тонгида старт оладиган UFC 313 турнири “co main event” жангида октагонга чиқиши керак бўлган енгил вазн тоифаси вакиллари америкалик Жастин Гетжи ва янги зеландиялик Дэн Хукер тўқнашуви бекор қилинди. Сабаби Хукер қўлидан жароҳат олди ва октагонга чиқа олмаслигини маълум қилди. Айни вақтга келиб, UFC Гетжига янги рақиб изламоқда.
Маълумот ўрнида, Дэн Хукер фаолияти давомида 36 та жанг ўтказган ва шундан 24 ғалаба ва 12 мағлубият қайд этган. Жастин Гетжи эса 30 та жанг ўтказиб, 25 та ғалаба ва 5 та мағлубият қайд этган.
Live
БарчасиСурияда КИП қўмондони ўлдириб кетилди
21 Январь