Ўзбекистонга коронавирусдан ўлим даражасини 70 фоизга камайтирадиган препарат олиб келинди
Жамият
−
02 Сентябрь 2021 12310 1 дақиқа
Бугун, 2 сентябрь куни Ўзбекистонга коронавирусга қарши юқори самарага эга препарат олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Германия Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами тариқасида 10 минг доза Casirivimab/Imdevimab комбинацияланган препаратини юборган.
Casirivimab/Imdevimab (Швейцариянинг “Roche” фармацевтика компаниясидан) COVID-19 га қарши сунъий “антитаначалар коктейл”и бўлиб, ҳозирда препарат вируснинг янги штаммларига чидамли ягона препарат ҳисобланади.
Тадқиқот натижаларига кўра, препарат касалхонага ётқизиш ва коронавирусдан ўлим даражасини 70 фоизга камайтиргани ва касаллик аломатларининг давомийлигини 14 кундан 10 кунгача қисқартиргани айтилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь