Германиядаги қишлоқлардан бирида чумолилар сабаб интернет бир ҳафтага узилди
Бу қизиқ
−
21 Июнь 2023 16543 1 дақиқа
Ғарбий Германиядаги қишлоқлардан бири чумолиларнинг жуфтлашиш жараёни оқибатида бир ҳафтага интернетдан узилиб қолди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Қайд этилишича, чумолиларнинг катта тўдаси маҳаллий телекоммуникация провайдерининг алоқа қутисига жойлашган. Оқибатда кабеллар ва тахталарнинг юзасида коррозия (емирилиш)га олиб келувчи қалин кислота қатламини қолдирган. Бунинг оқибатида маҳаллий аҳоли бир ҳафта давомида интернетдан фойдалана олмаган, шунингдек, қўнғироқларни амалга оширишнинг ҳам имкони бўлмаган.
Мутахассислар чумолиларни алоқа қутисидан олиб ташлаб, кабелларни алмаштирганидан сўнггина қишлоққа яна интернет қайтган. Шунга қарамай, маҳаллий аҳоли чумолилар жуфтлашиш учун яна алоқа қутиларини танлашидан хавотирланмоқда. Алоқа қутиларига хизмат кўрсатадиган компания чумолиларнинг босқини оқибатида бешта носозлик қайд этилганини аниқлаган.