Германияда вокзалда қолиб кетган ўзбекистонликлар бўйича расмий муносабат берилди
Жамият
−
30 Июнь 2023
15897Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар Германияга бориб, қийин аҳволда қолгани акс этган видео тарқалди ва бу кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майндаги Бош консулхонаси муносабат билдирди.
Айтилишича, Бош консулхонага “Work and Travel” дастури бўйича Германияга борган, иш билан боғлиқ муаммолар ва етарли молиявий ресурслар йўқлиги сабабли Мюнхендаги марказий вокзалда тунашга мажбур бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушган.
Бош консулхона ходимлари “Ҳумо” ўзбек-немис маданий жамияти фаоллари билан биргаликда воқеа жойига етиб борган ва 35 нафар муҳтож Ўзбекистон фуқароларига ушбу ҳудудда вақтинча яшаши учун зарур ёрдам кўрсатган.
Билдирилишича, ҳозирда Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси ва Франкфурт-Майндаги Бош консулхонаси вазиятни назоратга олган ва ваколатли органлар билан ҳамкорликда мазкур муаммони бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
Ўзбекистондаги “Turon World” консалтинг фирмаси маълумотларига кўра, ушбу ташкилот 98 нафар Ўзбекистон фуқаросини “Work and Travel” дастури бўйича Германияга мавсумий ишларга жўнатган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023 йилнинг май-июнь ойларида “Turon World” компанияси томонидан “Work and Travel” дастури орқали Германияга 102 нафар талаба жўнатилганини маълум қилганди.
LiveБарчаси