Германияда ун ва ёғ танқислиги бошланди
Олам
−
11 Апрель 2022
18219Украинадаги вазият Германияда озиқ-овқат нархининг кўтарилишида намоён бўлмоқда ва кунгабоқар ёғи ва уннинг маҳаллий танқислигини келтириб чиқармоқда. Бу ҳақда бугун, 11 апрель куни Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок сўз очди.
Бербок Украина шу пайтгача бутун дунё учун дон етказиб бериш бўйича “омбор” ҳисобланганини эслатди.
“Ҳозир қишлоқ хўжалиги ерлари вайрон қилинмоқда, далалардан ҳосил тўғри олинмаяпти, омборлар ва портлар вайрон қилинмоқда. Германияда бу озиқ-овқат нархининг ошиши ва баъзи супермаркетларда кунгабоқар ёғи ва буғдой унининг бўш жавонларида намоён бўлади”, дейди у журналистларга.
Унинг қайд этишича, озиқ-овқат танқислиги бошқа кўплаб мамлакатлар учун шунчаки оддий муаммо.
“Миллионлаб одамлар очлик хавфи остида, асосан сиёсий беқарорлик, иқлим инқирози оқибатлари ва бошқа муаммолар билан курашаётган мамлакатларда. Саҳел минтақаси бунинг қайғули мисолидир”, дейди вазир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь