Германияда нархлар ўсиши 58 йиллик максимумни такрорлади
Олам
−
14 Июнь 2022 7896 1 дақиқа
Германияда май ойида йиллик инфляция бир ой олдинги 7,4 фоиздан 7,9 фоизга тезлашди. Бу прогнозларга мувофиқ. Кеча, 13 июнь куни эълон қилинган Федерал статистика бошқармасининг якуний баҳоларида шундай кўрсатилган.
Охирги марта шунга ўхшаш кўрсаткичлар Германияда 1973-1974 йиллар қишида нефть инқирози туфайли қайд этилган.
Украина ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин Германияда энергия нархлари айниқса кўтарилди ва бу инфляцияга катта таъсир кўрсатмоқда. Яна бир омил – бу коронавирус пандемияси даврида таъминот занжирларининг узилишидир.
Германия федерал банки “Бундесбанк” прогнозига кўра, йил охирига қадар инфляция 7,1 фоиз даражасида бўлади.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь