Германияда энергетика инқирози туфайли шифохоналар ёпилиши мумкин

Олам

image

Энергия инқирозига учраган Германияда тез орада шифохоналар фаолиятини тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербах RND нашрига берган интервьюсида маълум қилди. 

Вазир Россия энергетика ресурсларини етказиб беришдаги узилишлар туфайли юзага келган муаммолар барча ижтимоий объектлар, жумладан, шифохоналарни хавф остига қўйиши мумкинлигини айтиб ўтган.

"Агар биз тезда ва ҳақиқатан ҳам радикал тарзда жавоб бермасак, шифохоналар ёпилади", дейди у.

Лаутербахнинг сўзларига кўра, 2022 ва 2023 йилларда ижтимоий соҳани молиялаштиришдаги бўшлиқ тахминан 15 миллиард еврони ташкил қилади.

“Бундай шароитда, давлат унга муҳтож бўлган барча корхона ва ташкилотларни қўллаб-қувватлай олмайди”, дейди у.

Қайд этиш керакки, Россия Украинага ҳужум бошланганидан кейин Европага рус газини етказиб бериш қисқарди. Европанинг қатор давлатлари баҳордаёқ Россия гази учун рублда тўлов қилишдан бош тортди. Бошқалари эса Германияга газ экспортининг асосий йўналиши бўлган “Шимолий оқим-1” орқали етказиб беришнинг қисқариши ва тўхтатилиши оқибатида рус газини олишдан мосуво қолди. Сентябрь ойи охирида эса ҳар икки "Шимолий оқим" газ қувурида портлаш юз берди.

Энергетика инқирози фонида Германия канцлери Олаф Шольц Россияни ишончсиз етказиб берувчи деб атаб, ўзидан олдинги ҳукумат раҳбари Ангела Меркелни хато энергетика сиёсати юритишда айблади. Унга кўра, Германия Россия энергия таъминотига ҳаддан ташқари қарам бўлиб қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг