Германияда биринчи электр йўллари очилди
Олам
−
08 Май 2019
6009Жорий йилнинг 7 май куни Германиянинг Гессен федирал ҳудудида биринчи электрлаштирилган йўллар очилди.
Вайтерстадт ва Мёрфельден ўртасида жойлашган электрлаштирилган А5 магистралининг узунлиги тахминан 14 километрни ташкил этади. Махсус йўл бўйлаб бир қанча компанияларнинг эликтрлаштирилган юк машиналари ҳаракатланиши кўзда тутилган.
Лойиҳани амалга ошираётган Гессен йўл агентлиги маълумотларига кўра, 2020 йил ўрталаригача агентлик томонидан электр билан жиҳозланган бешта дизелда юрувчи юк машиналар ушбу йўлда синовдан ўтказилади.
Маълум бўлишича ушбу лойиҳада Дармстадт техника университети Siemens Mobility ва ENTEGA комапаниялари ҳам иштирок этмоқда. Ҳозиргача йўлни электр билан жиҳозлаш учун 14,6 млн евро сарфланган. 2022 йил охирига қадар эса, яна қўшимча 15,3 млн евро ажратилиши кўзда тутилган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь