Германия “яшин тезлиги”да Россия энергиясига қарамликдан қутулмоқчи

Олам

image

Германия “яшин тезлиги”да Россия энергия ташувчиларга қарамликдан халос бўлмоқда, мамлакатда энергетика соҳаси яқин икки йил ичида ўзгариши кутилмоқда. Бу ҳақда Германия вице-канцлери, Иқтисодиёт вазири Роберт Ҳабек бугун, 28 июль куни журналистларга маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.

“Айтиш керакка, биз Россия газига қарамлигимиз туфайли энг йирик энергетик инқирозни бошдан кечиряпмиз, аммо бу қарамликдан яшин тезлигида қутулмоқдамиз. Бу қарамликка ўнлаб йиллар давомида тушдик. Ушбу қарамликдан қутулишга ҳаракат қиляпмиз. Биз [энергетика соҳасидаги] мустақилликка бир неча ой ва йиллар ичида эришамиз”, дейди Роберт Ҳабек.

Унинг таъкидлашича, бунинг учун Германия суюлтирилган табиий газ қабул қилиш инфратузилмасини ривожлантирмоқда, бошқа энергия манбаларидан жумладан, қайта тикланадиган манбалардан фойдаланмоқда, водород ёнилғисидан фойдаланиш технологиясини жадал ривожлантирмоқда.

“Биз бу йилги ва келаси қишда чидаб берсак, биз (2022-2024 йилларда) жадал ривожланишларни кўрамиз. Шу давр ичида тезкор трансформацияга эришамиз”, дейди Ҳабек.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Россия энергетикаси

Баҳолаганлар

468

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг