Германия ва Португалия Евро-2024'даги юришини тўхтатди

Спорт

image

Кеча, 5 июль куни Германия мезбонлик қилаётган футбол бўйича Европа чемпионатининг чорак финал ўйинлари бошланди. Мазкур босқич доирасида 2 та ўйин якунланди.

Мезбон Германия Испания билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнирдаги юришини тўхтатди. Учрашувнинг 51-дақиқасида испанлардан Дани Ольмо ҳисобни очган бўлса, 89-дақиқада Флориан Вирц ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Асосий вақтда ҳисоб дуранг билан якунлангач, ҳакам экстра таймларга рухсат берди. Эътиборлиси, қўшимча дақиқаларнинг охирроғида “қизил фурия” аъзоси Микель Мерино “бундестим” дарвозасини ишғол қилиб, Испанияни ярим финалга олиб чиқди.

Иккинчи ярим финалда Евро-2016 финалчилари Франция ва Португалия тўқнаш келади. Учрашувнинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса омад французларга кулиб боқди.

Шундай қилиб, Европа чемпионатида дастлабки ярим финал жуфтлиги шаклланди. 10 июль куни Испания ва Франция финал йўлланмаси учун ўзаро баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Португалия Евро-2024

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made