Германия ва Нидерландияда 9 нафар марказий осиёлик терроризмда гумон қилиниб, қўлга олинди
Олам
−
06 Июль 2023
4715Бугун, 6 июль куни Германия ва Нидерландия полицияси терроризмда гумон қилиб, Марказий Осиёдан тўққиз нафар фуқарони қўлга олди. Бу ҳақда Германия Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Улар 1 нафар Туркманистон, Қирғизистон ва 5 нафар Тожикистон фуқаролари экани аниқланган. Уларни ҳибсга олишга ордерда гумонланувчилар бир-бирини узоқ вақтдан бери билиши ва радикал исломий қарашларга эга экани айтилган.
2022 йилнинг баҳорида улар деярли бир вақтнинг ўзида Украинадан Германияга борган. Ўша йилнинг июнь ойи охирида улар Германияда ИШИД руҳида шов-шувли терактлар амалга ошириш мақсадида террорчилик ташкилотини тузиш учун бирлашган.
Қўлга олинганлар хорижда бўлган ИШИДнинг Хуросон вилояти ҳудудий бўлими ходимлари билан алоқада бўлган. Ўз режасини амалга ошириш учун гумонланувчилар Германиядаги нишонларни олиб, содир бўлиши мумкин бўлган жиноят жойларини кўздан кечирган ва қурол олишга ҳаракат қилган.
Қирғизистон фуқаросидан бошқа ҳамма пул йиғиб, қайта-қайта ИШИДга ўтказган. Нидерландияда яшовчи 29 ёшли Тожикистон фуқароси қўлга олинганлар билан алоқада бўлган. Маҳаллий полиция уни ИШИД аъзоси ва теракт тайёрлашга буйруқ берганликда гумон қилмоқда.
"Унинг режалари ҳали аниқ бўлмаган бўлсада, улар Нидерландия прокуратураси аралашуви учун етарлича жиддий эди", дейди Нидерландия назорат органи.
Маълум қилинишича, тожикистонлик эркак ва унинг хотини қўлга олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь