Германия ва Франция Донбасс аҳолисига товон тўлаши керак – Володин

Олам

image

Германия собиқ канцлери Ангела Меркелнинг Минск келишувларини атайлаб бажармаганлик ҳақидаги баёнотидан кейин Германия ва Франция Донбасс аҳолисига товон пули тўлаши керак. Бу фикрни Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин билдирди.

“Меркел тан олинганидан кейин Германия ва Франция Украинада содир бўлаётган воқеалар учун маънавий ва моддий жавобгарликни ўз зиммаларига олади. Улар Донбасс аҳолисига саккиз йиллик геноцид ва зарар учун товон тўлашлари керак бўлади. Лекин бу фақат бошланиши”, деб ёзади Володин ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Давлат Думаси спикерига кўра, халқаро шартномани имзолаш натижасида ўз зиммасига олган аввалдан режалаштирилган мажбуриятларни бажармаслик нафақат ишончни йўқотиш, балки “Минск битимларини имзолаган давлатлар учун жиноятдир. Меркель, (Франциянинг собиқ Президенти Француа) Олланд  ва (Украинанинг собиқ Президенти Пётр) Порошенко” жавоб бериши керак.

“Биринчидан, 2014 йилда Германия ва Франция Ташқи ишлар вазирлари воқеалар тинч йўл билан ривожланишининг кафолати сифатида Украинанинг қонуний ҳокимияти ва мухолифати ўртасида келишув ҳужжатини имзоладилар. Буларнинг барчаси Киевдаги давлат тўнтариши ва Донбасс 6 миллион аҳолисининг геноциди билан якунланди”, дейди Володин.

Унинг фикрича, европаликлар пайдо бўлган муаммолар: иссиқлик, электр энергияси етишмаслиги, улкан инфляция, корхоналарни ёпиш учун кимга қарздор эканликларини билишлари керак.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг