Германия Ўзбекистонга 61 млн евро ажратади
Жамият
−
15 Май 2021
9073Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги билан биргаликда видеоконференция шаклида ташкил этилган Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги молиявий-техник ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлигининг янги “Стратегия – 2030” режасига мувофиқ, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги ягона ҳамкор мамлакат сифатида белгилангани маълум қилинди.
Германия томони касб-ҳунар таълими, кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш, янги иш ўринлари яратиш, ўсимликлар карантини хизматини яхшилаш, соғлиқни сақлаш тизими ва бошқа соҳаларда лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштиришнинг янги ҳажмлари бўйича Ўзбекистон томонининг таклифларини қўллаб-қувватлади.
Музокара якунида Германия ҳукумати томонидан 2021 йил учун 61 млн евро миқдорида, жумладан, 23,5 млн евро – имтиёзли кредитлар ва 37,5 млн евро – Ўзбекистонда юқорида қайд этилган соҳаларда 8та лойиҳани амалга ошириш учун грантлар ва техник ёрдам шаклида мақсадли молиялаштиришни амалга ошириш масаласи тўғрисида келишиб олинди.
Йиғилиш якунида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги молиявий-техник ҳамкорлик бўйича кейинги икки томонлама ҳукуматлараро музокараларни 2022 йилда ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь