Германия сайлов арафасида Россия хакерларининг фаоллигидан хавотирда
Олам
−
06 Сентябрь 2021
4374Германияда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан киберҳужумлар кузатилмоқда. Хакерлар фаоллигининг аксари Россия тарафдан келмоқда. ОАВда тарқалган ушбу хабарларни Германия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Андреа Зассе тасдиқлади.
“Россия ҳукуматини бундай хатти-ҳаракатларни тўхтатишга қаратилган чақирув охирги марта, 2 ва 3 сентябрда бўлиб ўтган хавфсизлик сиёсати бўйича Германия-Россия ишчи гуруҳининг йиғилишида амалга оширилган”, дейди Зассе.
Бироқ, Зассе айнан қандай киберҳужумлар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган.
“Мен сизга фақат бизнинг баҳоимизни айта оламан – бундай хатти-ҳаракатлар мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас. Федерал ҳукумат кейинги чораларни кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади”, дейди у.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг сентябрь ойи охирида Германия Федератив Республикасида парламент сайловлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йили АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловига ҳам Россия аралашган, хакерлари сайлов натижаларига таъсир ўтказган, деган айбловлар бўлганди. Бироқ улар орадан шунча вақт ўтиб ҳам исботини топмади ва айбловлигича қолиб кетди.
LiveБарчаси