Германия Россия ва Хитойнинг янги ҳарбий таҳдидидан огоҳлантирди

Олам

image

Германия Мудофаа вазирлиги Россия ва Хитойнинг янги ҳарбий салоҳияти туфайли ўсиб бораётган хавф ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Германиянинг “Welt am Sonntag” нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Москва 6375 ядровий каллакка эга ва унинг мақсадлари НАТОни “беқарорлаштириш ва заифлаштириш”га қаратилган.

Германия Мудофаа вазирлиги 840 минг рус аскарлари яхши тайёргарликдан ўтган ва уларни тезда жойдан жойга кўчириш мумкин, деб ҳисоблайди.

“Россиянинг одатдаги қуролли кучлари маълум бир ҳудудда қисқа вақт ичида устунликка эришишга қодир”, дейилади хабарда. Мутахассислар заиф томонларни глобал миқёсдаги чекланган имкониятлар ва ҳужум дронларининг етишмаслиги билан изоҳладилар.

Нашрнинг қайд этишича, Россия учун қуролли кучлар сиёсий ҳокимият воситасидир.

Шунга қарамай, вазирликнинг хулосаларидан бирида шундай дейилган: “Хитой глобал таъсир доираси, шу жумладан қурол сотиш ва ҳарбий ҳамкорлик бўйича Россиядан тобора ортда бормоқда”.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари Бундестагда сўзга чиқиб, қуролсизланиш бўйича Россия билан кучли позициядан музокаралар олиб боришга чақирганди. Вазирлик раҳбари Аннегрет Крамп-Карренбауэрнинг таъкидлашича, “бу Германия ташқи сиёсатида доимо яхши позиция бўлиб келган ва келажакда ҳам шундай бўлиши керак”. Бунгача у Россияни агрессияда ва бошқа давлатларнинг ҳуқуқларини менсимаганликда айблаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

815

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг