Германия Президенти Урганчдаги университетга ташриф буюради
Жамият
−
27 Май 2019 4631 1 дақиқа
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 27-29 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Ташриф доирасида Франк-Вальтер Штайнмайер Хоразм вилоятига ташриф буюриб, Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Ташриф якунида иқтисодиёт, молия, таълим ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган келишувлар имзоланиши кутилмоқда.
Live
Барчаси