Германия Президенти тантанали кутиб олинди
Жамият
−
17 Июнь 1409 1 дақиқа
Бугун, 17 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерни кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этган.


Ўзбекистон ва Германия давлат мадҳиялари янграган. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирларига таништирган.


Маросим якунида биргаликда суратга тушилган, сўнг олий даражадаги музокаралар бошланган.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Франк-Вальтер Штайнмайер рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси