Германия Президенти саройи “свет”ни қандай тежаш кераклигини амалда кўрсатиб берди

Олам

image
0:00
0:00
download

Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг қароргоҳи – Бельвю саройи электр энергиясини тежаш мақсадида тунги вақтда ёритилмайди. Бу ҳақда DPA агентлигига Германия давлати раҳбари матбуот котиби маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда энергия таъминоти билан боғлиқ юзага келган мураккаб вазиятда Бельвю саройининг чироқлари фақат махсус ҳолатларда, масалан, давлат ташрифлари чоғида, тунги вақтда ёқилади. Матбуот котибининг қўшимча қилишича, май ойида бино фасадини ёритиш ўчирилган, ташқи ҳудудни ёритиш хавфсизлик нуқтаи назаридан зарур бўлган даражада чекланган.

Германия Президентининг вакилининг қўшимча қилишича, энергия тежаш доирасида саройни геотермал усулда иситиш варианти кўриб чиқилмоқда. Шу мақсадда синов бурғулаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Айни пайтда давлат раҳбарининг қароргоҳи марказлаштирилган иситиш тизими орқали иситилади, кондиционер йўқ. Бундан ташқари, электр энергиясининг бир қисми сарой томидаги фотовольтаик қурилмалар томонидан ишлаб чиқарилади.

Аввалроқ, Берлин мэри Франциска Гиффи электр энергиясини тежаш мақсадида Бранденбург дарвозаси ва Берлин Сенати биноси каби жамоат объектлари ёруғлигини ярим тундан кейин ўчиришни таклиф қилган эди. Бироқ, унинг сўзларига кўра, бундай чораларнинг кўрилиши шаҳарни зулматга ботиши керак дегани эмас. Энергияни тежашнинг “хавфсизлик талаблари” ва “оғриқсиз” усуллари ўртасидаги мувозанатни топиш керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия электр энергияси

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг