Германия плей-офф босқичига чиқди

Спорт

image

Бугун, 21 июнь куни 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати “Э” гуруҳининг 2-туридан ўрин олган Германия ва Кот-д’Ивуар терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Учрашувда Германия терма жамоаси иродали ўйин намойиш этиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва плей-оффга чиқиш масаласини ҳал қилди.

Канаданинг Торонто шаҳридаги “Бимо Филд” стадионида бўлиб ўтган баҳсни парагвайлик ҳакам Хуан Габриэль Бенитес бошқариб борди.

Ҳисоб 30-дақиқада Кот-д’Ивуар ярим ҳимоячиси Франк Кессье томонидан очилди. Африкаликлар биринчи бўлимни устунлик билан якунлади.

Иккинчи таймда Германия босимни кучайтирди ва 68-дақиқада ҳужумчи Дениз Ундав ҳисобни тенглаштирди. Учрашув драматик тарзда кечди ва қўшимча вақтнинг 90+4-дақиқасида яна ўша Ундав гол уриб, дубль муаллифига айланди ҳамда жамоасига ғалаба келтирди — 2:1.

Икки турдан кейин Германия 6 очко билан “Э” гуруҳи пешқадами бўлиб турибди. Кот-д’Ивуар эса 3 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида, 25 июнь куни Германия Эквадорга қарши майдонга тушади. Кот-д’Ивуар эса Кюрасао билан баҳс олиб боради.

Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Жаҳон чемпионати Кот-д’Ивуар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг