Германия бўйлаб норозилик намойишлари бошланди
Олам
−
27 Сентябрь 2022
26572Германия шарқидаги федерал ўлкаларда нархлар ошишига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, Мекленбург-Вонпомерания федерал ҳудудидаги 20 та жойда жами 11 мингга яқин одам тўпланган.
Нойбранденбург шаҳрида намойишчилар Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш ва энергия нархини чеклашни талаб қилган.
Шверин шаҳрида эса намойишчилар Россияга қарши санкцияларни бекор қилишни ва “Шимолий оқим 2” газ қувурини ишга туширишни сўраб намойиш ўтказган.
Шунингдек, Саксониянинг Лейпциг шаҳрида 1000 га яқин намойишчи тўпланган.
Қайд этиш жоизки, Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан кейин Европада энергия нархининг ошиши оқибатида Германияда мунтазам равишда федерал ҳукумат сиёсатига қарши норозилик намойишлари ўтказиб келинмоқда.
Ҳозирги норозилик намойишлари 1989 йилда ГДРнинг интиҳоси келган вақтлардаги душанба кунги намойишлар анъанасини давом эттиряпти.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь