Рашид Қодиров ишини юритган прокурор пора билан ҳибсга олинди...ми?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқлар ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Наманган вилоятининг собиқ прокурори Улуғбек Тошев коррупцияда айбланиб, ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Тошев 50 минг АҚШ доллари миқдорида пора бераётганда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш  танланди. Тошевнинг пора беришга уриниши видеотасвирга ҳам олинган”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Улуғбек Тошев 2017 йилда бир қанча муддат собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров иши бўйича тергов олиб борган гуруҳга раҳбарлик қилгани таъкидланган. У терговни олиб борган вақтда муваффақиятга эришгани учун Наманган прокурори этиб тайинлангани айтилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси иддао қилинаётган ҳолат бўйича уларда маълумот мавжуд эмаслигини билдирди.

ЎзА ҳолатга ойдинлик киритиш учун ДХХ Матбуот хизмати билан боғланишга уринган, бироқ натижа бўлмаган.

Улуғбек Тошев жорий йилнинг 4 март куни Наманган вилояти прокурори лавозимидан олинганди. Тошевнинг ишдан бўшатилишига қонунийлик, ҳуқуқбузарликлар эрта профилактикасини таъминлаш, кадрлар тарбиясида йўл қўйган камчиликлар сабаб бўлгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Бош прокуратура Улуғбек Тошев Рашид Қодиров

Баҳолаганлар

601

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг