Gentra’да “мигалка” ёқиб, йўлда қарама-қарши юрганлар қамалди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида Gentra’да “мигалка” ёқиб, йўлда қарама-қарши юрганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 март куни тунги вақтда 3 нафар ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган йигит бошқа бир шахсга тегишли, милтилловчи чироқлар ўрнатилган, давлат рақам белгиси ечиб олинган Gentra’да фуқароларнинг ҳаётини хавф остида қолдирган ҳолда “сайр қилган”. Улар ўтказилган суриштирув давомида ушланиб, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига олиб борилган.

Автомобилни ҳайдаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёшларга автомашинасини бошқариш учун берган Самандар Рустам ўғли Мирқодиров Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари (2 млн 60 минг сўм) миқдорида жаримага тортилган бўлса, мазкур кодекснинг 183-моддасига (майда безорилик) мувофиқ суд қарори билан Темур Дониёр ўғли Усмоновга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари (1 млн 236 минг сўм) миқдорида жарима, Муҳаммадамин Азамат ўғли Тошматов ва Жамшидбек Асатулла ўғли Саламуллаевларнинг ҳар бирига нисбатан 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Тайинланган жазо кеча, 14 апрель кунидан бошлаб ҳисобланиши белгиланган. Ижтимоий тармоқларда мазкур шахсларнинг жазо ўташ жараёнидан суратлар тарқалди.

“Биз қилган ишимиздан афсусдамиз. Маслаҳатим бу ишни қилманглар. Нима қилишларингдан қатъий назар ҳамма нарса кўринади ва ҳамма нарса билиниб, топиларкан”, дейди судланувчилардан бири.

Юқоридаги шахсларнинг қонунбузарликларидан жабрланган фуқаролардан яқин орадаги ички ишлар бўлимига ёки 102 рақамига мурожаат қилиш сўралади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида автомобилларни “тюнинг” қилиш билан шуғулланувчи автосервиси раҳбари, блогер Асадбек Жумаев қоидабузарлигидан фахрланишини айтиб чиққан эди. Кейинроқ унга суд қарори билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг