Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби белгиланди
Жамият
−
19 Ноябрь 2021
3630Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Низомга мувофиқ, геном бўйича давлат рўйхати ИИВнинг Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан юритилади.
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш – биологик материалдан фойдаланиш, одамнинг шахсини, таниб олинмаган мурдани аниқлаш учун геномга оид ахборотга ишлов бериш билан боғлиқ фаолият.
Қуйидагилар геном бўйича мажбурий рўйхатга олинади:
• оғир ва ўта оғир жиноят, жинсий эркинликка қарши жиноят, 16 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилиш ва уларга уятсиз ҳаракатлар қилиш билан боғлиқ жиноят содир қилганлар;
• оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида жалб қилинганлар;
• терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида биологик материал олинган аниқланмаган шахслар;
• таниб олинмаган мурдалар.
Жазони ижро этиш муассасалари ва пробация хизмати геном бўйича мажбурий рўйхатга олинадиган шахслар рўйхатини шакллантиради.
Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш фуқароларнинг ёзма аризасига кўра пуллик амалга оширилади.
Мазкур тартиб 2023 йил 1 январдан кучга киради.
LiveБарчаси