General Motors ҳайдовчисиз таксисини тақдим этди
Технология
−
23 Январь 2020
6074General Motors автомобиль корпорацияси Cruise Origin электротаксисини тақдим этди. Aвтомобиль шаҳар кўчаларида ҳайдовчисиз айлана олади.
У ташқи томондан Volkswagen Sedric концепциясини эсга солади, аммо ундан фарқли ўлароқ, Cruise Origin фойдаланиш учун ишлаб чиқарилади. Электр таксилар эркин савдога чиқарилмайди. Ундан Uber ва Lyft сингари махсус сервислар орқали фойдаланиш мумкин.
Origin учун ҳайдовчига эҳтиёж йўқлиги сабаб, ички салон барча бўш жойларни ҳисобга олган ҳолда яратилган. Бундан ташқари, Cruise’да ҳайдовчи етишмаслиги сабабли, электротаксига йўл ҳаракати хавфсизлигини кузатиш учун ўнлаб датчикларни қўшилган.
Cruise электротаксининг аккумулятор сиғими, двигатель қуввати ва ишга тушириш санаси ҳақида маълумот бермаган. Яқин келажакда компания футуристик таксининг янги тафсилотлари билан ўртоқлашишни режалаштирган.
Сарвар Анвар ўғли