Geely бренди 3 та янги моделини тақдим этди

Бизнес

image

2026 йил 5 февраль куни Тошкент шаҳрида Geely бренди Ўзбекистонда “Фаровон ҳаёт учун” шиори остида янги моделларнинг йирик тақдимот тадбирини ўтказди ва учта моделни расман тақдим этди. Булар – Geely EX5, Geely EX5 EM-i ва Monjaro.

Ушбу тақдимот 2025 йил октябрь ойида бўлиб ўтган Тошкент Халқаро Автокўргазмасидаги Geely дебютидан кейинги навбатдаги муҳим босқич бўлди. Бренд тақдимоти Марказий Осиё бозорида Geely’нинг маҳаллийлаштириш стратегиясида катта қадам ташланганини ҳам англатади. Geely Ўзбекистондаги истеъмолчиларга автомобиллар бўйича янада кенг ва экологик тоза танловларни тақдим этади, шу билан бирга маҳаллий автомобиль саноатини модернизация қилиш ва “яшил ҳаракатланиш” экотизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Тадбир куни кўплаб автомобиль ишқибозлари, соҳа етакчилари ҳамда таниқли оммавий ахборот воситалари жам бўлиб, Geely’нинг янги моделарининг бозорга чиқишига гувоҳ бўлишди. Geely EX5 илғор технология, замонавий дизайн ва юқори энергия самарадорлигини ўзида бирлаштирган тўлиқ электр моделдир. У Euro NCAP ва ANCAP ташкилотларидан бир вақтнинг ўзида икки карра беш юлдузли хавфсизлик баҳосини олган Geely’нинг илк модели бўлиб, кундалик электромобилларда ҳаракатланиш стандартларини янгидан белгилашни мақсад қилади.

Geely EX5 EM-i дунёда оммавий ишлаб чиқариладиган плагин-гибрид SUVлар орасида энг паст ёқилғи сарфига эга модель ҳисобланади. Саноатдаги етакчи EM-i Super Hybrid тизими билан жиҳозланган ушбу модель 105 км соф электр юриш захирасини ҳамда заряд сақлаш (charge-sustaining) режимида 4,3 L/100 km ёқилғи сарфини таъминлаб, ўз синфида янги мезонларни ўрнатади.

Флагман премиум SUV бўлган Monjaro эса сўнгги тўрт йил ичида умумий глобал савдоси 930 минг донадан ошиб, бозордаги кучли рақобатбардошлигини намоён этди. Тақдимот тадбири технологик эстетика ва визуал санъат уйғунлигида ташкил этилиб, Geely’нинг “барқарор ҳаракатланиш етакчиси” сифатидаги стратегик позициясини ёрқин тарзда кўрсатди.

Бугунга келиб, Geely Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида, жумладан Тошкент, Бухоро ва Фарғонада бир нечта савдо ва сервис шохобчаларини ташкил этди. Марказий Осиёдаги сотув режаларининг асосий йўналишларидан бири сифатида Geely маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда маҳаллий завод қуришни ҳам режалаштирмоқда. Бу лойиҳа бутун Марказий Осиё минтақасини қамраб оладиган таъминот занжири ва ишлаб чиқариш марказини шакллантиришга, шунингдек, маҳаллийлаштирилган ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ривожлантиришга хизмат қилади. Ушбу ташаббус минтақавий автомобиль саноати ривожига кўмаклашади ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.

Сотувдан кейинги қўллаб-қувватлаш тизими ҳам кенг йўлга қўйилмоқда. Ҳозирда Geely Ўзбекистонда 800 квадрат метр майдонга эга марказий эҳтиёт қисмлар омборини ташкил этиб, 500 турдаги эҳтиёт қисмлар категориясини захирада сақламоқда.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Geely брендига 1986 йилда асос солинган ва у 1997 йилдан бери автосаноатда муҳим ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда. Geely Holding таркибига Geely Auto (жумладан, Geely Galaxy), ZEEKR, Lynk & Co, Volvo Cars, Polestar, Lotus, LEVC (London Electric Vehicle Company) ва Farizon (тижорат NEV) каби брендлар киради. Шунингдек, гуруҳ ўз портфели доирасига бевосита киритадиган ҳамкорлик ва инвестицион активлар ҳам мавжуд. Улар қаторидан SMART ва PROTON брендлари ҳам бор. 2025 йил якунларига кўра, Geely Holdingга тегишли барча брендлари бўйича жами сотув 4,11 млн автомобилдан ошди.

Ўзбекистондаги авто ихлосмандлари учун Geely брендинг расман кириб келиши, биринчи навбатда, расмий савдо, кафолат, ва сервис тизими, янги замонавий моделлар билан танишиш ҳамда Geely глобал бозор учун жорий этаётган юқори стандартларининг Ўзбекистонга ҳам татбиқ этилиши демакдир. Ўзбекистон бозорида Geely’дан хавфсизлик ва муҳандисликнинг юқори даражасидаги маҳсулотларга бўлган урғуни кутиш мумкин.

Geely’нинг Ўзбекистондаги расмий бўлими ҳамда сотувга чиқарилган моделлари ҳақидаги батафсил маълумотларни қуйидаги манбалардан олишингиз мумкин:

Call-марказ: +998555100290 (2299)

Вебсайт | Instagram | Telegram


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг