Ғазодаги қурбонлар сони 26 мингдан ошди
Олам
−
26 Январь
29102023 йил 7 октябрда ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги урушнинг янги босқичи бошланганидан бери Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 26 083 нафарга етди. Бу ҳақда анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Маълумотларга кўра, яна 64 487 киши жароҳатланган. Сўнгги 24 соат ичида 183 киши Ғазодаги ҳарбий амалиётлар қурбони бўлган, яна 377 киши яраланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, кўплаб ҳалок бўлганларнинг жасадлари бинолар вайроналари остида ва анклав кўчаларида қолмоқда. Исроил қуролли кучларининг бомбардимонлари туфайли маҳаллий фуқаро мудофааси вакиллари уларга етиб бора олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 25 минг кишига яқинлашгани хабар қилинганди. Бугунги кўрсаткич эса 6 кун ичида мингга яқин одам қурбон бўлганини англатади.
LiveБарчаси