Ғазода совуқдан 21 бола қурбон бўлди
Олам
−
13 Январь 1186 1 дақиқа
2023 йил 8 октябр, Исроил фаластинликлар устидан қирғин қуролини ишга туширгандан бери кучли совуқ туфайли 24 нафар фаластинлик, шундан 21 нафари бола, вафот этди. Бу ҳақда Ғазо сектори ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, Ғазо секторини қамраб олган паст атмосфера босими ва совуқ ҳаво оқими инсонпарварлик фалокатига сабаб бўлган.
“Қиш мавсуми (2026 йил – таҳр.) бошланганидан буён кучли совуқ туфайли 7 нафар бола ҳаётдан кўз юмди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Фаластин анклавида геноцид бошлангандан бери кучли совуқ оқибатида 24 фаластинлик, жумладан 21 нафар бола вафот этгани қайд этилган.
Маълум қилинишича, сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳужумлари оқибатида 5 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, яна 6 киши жароҳат олган.
2025 йил 10 октябрда ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирганидан бери Исроил ҳужумлари оқибатида 447 киши ҳалок бўлган, яна 1246 киши жароҳатланган.
2023 йил октябрда бошланган Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 71 424 нафарга, жароҳатланганлар сони эса 171 324 нафарга этди.
Live
Барчаси