Ғазода камида 1,1 миллион одам очарчилик хавфи остида – БМТ

Олам

image

Ғазо секторидаги камида 1,1 миллион киши озиқ-овқат захираларини тугатган ва ҳалокатли очарчилик хавфи остида қолган. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Нью-Йоркда Ғазо масаласи бўйича бўлиб ўтган матбуот учрашувида айтиб ўтди. 

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича дунёнинг етакчи мутахассисларининг фикрича, Ғазо шимолида очарчилик муқаррар.

“Ғазодаги барча фаластинликларнинг ярмидан кўпи, 1,1 миллион киши озиқ-овқат захираларини тўлиқ тугатди ва бу ҳалокатли очарчиликка таҳдид солмоқда. Хабарларга кўра, Ғазодаги фаластинликлар даҳшатли азоб-уқубатларни бошдан кечирмоқда”, дейди Гутерриш.

Шу билан бирга, Гутерриш бу бутунлай сунъий офат эканини ва уни тўхтатиш мумкинлигини таъкидлаган.

“Исроил ҳукуматини Ғазога гуманитар юкларнинг тўлиқ ва тўсиқсиз киришини таъминлашга, халқаро ҳамжамиятни эса инсонпарварлик саъй-ҳаракатларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга чақираман”, дея хулоса қилган Гутерриш.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер Ғазо гуманитар инқироз даврига кирганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

очарчилик Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг